04.03.2021 18:55
3258
«Барселона» Пике жароҳат олиб сафдан чиққанини маълум қилди

«Барселона» клуби ҳимоячиси Жерар Пике Испания кубоги яримфинали доирасидаги «Севилья»га (3:0) қарши баҳсда жароҳат олган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Жерар Пике бугун, 4 март пайшанба куни тиббий текширувдан ўтгач, унинг ўнг оёқ пайлари шикастлангани маълум бўлди» - дейилади хабарда. Футболчининг сафга қачон қайтиши маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Пике жамоасини финалга чиқиши йўлидаги муҳим голига муаллифлик қилган бўлса-да, голдан кейин майдонда оқсоқланиб юрганди.

Аввалроқ, 34 ёшли ҳимоячи жароҳати сабабли қарийб уч ой майдонга туша олмаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар