03.03.2021 10:49
5315
Тебас: «Мбаппе ва Ҳоланднинг Ла Лигага ўтиши қийин»

Ла Лига президенти Хавьер Тебас «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва «Боруссия» Д форварди Эрлинг Ҳоланднинг ёзда Испания чемпионатига кўчиб ўтишлари эҳтимолини баҳолади.

«Ҳоланд ёки Мбаппега ушбу ёзда Ла Лигага ўтиш қийин бўлади. Мбаппе билан фақат бир жамоа шартнома имзолаши мумкин. Ҳоландга эса даъвогарлар кўпроқ. 

Мбаппенинг «ПСЖ» билан шартномаси тугашига 1 йил қолди. «Реал» кутади», – дея Тебаснинг сўзларини келтиради Маrca.

Маълумот ўрнида, француз бу мавсумда Лига 1да 23та баҳсда 18та гол ва 6та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Норвергиялик футболчи эса Бундеслигада 18та ўйинда 17та тўп киритди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар