03.03.2021 09:48
1564
Пирло: «Интер» ҳозирги таркиби билан 2 йилдан бери ўйнамоқда, бизда эса янги жамоа бор»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 25-туридан ўрин олган «Специя»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйиннинг секин бошланиши психологик эмас, кўпроқ жисмоний чарчоққа боғлиқ эди. Бу бир хил таркиб билан кўплаб ўйинлар ўтказганингизда содир бўлади. 

Баҳсни бошқаришга ҳаракат қилдик. Захирадан футболчилар тушгач, ҳужумларимиз ўткирлашди ва имкониятлардан максимал даражада фойдалана олдик. 

Бизда ажойиб жамоа бор, аммо, афсуски, сўнгги пайтларда хоҳлаганимдек футболчиларни алмаштира олмаяпман. 

Таъқиб узоқ давом этишини биламиз. «Интер» 2 йилдан буён ҳозирги таркиби билан ўйнамоқда, улар мукаммал ривожланган ёндашувга эга. Бизда эса янги жамоа бор. Аммо охиригача пойгада бўлишни хоҳлаймиз», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

«Ювентус» 49 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Интер»дан 7 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар