02.03.2021 09:14
2306
Зидан: «2 очко йўқотдик. Биринчи бўлимда кўп вазиятлардан фойдалана олмадик»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши (1:1) ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйинни яхши ўтказдик. Эҳтимол, дастлабки дақиқалар яхши бўлмагандир. Лекин биринчи бўлимда голли имкониятлар кўп эди. Афсуски, гол ура олмадик. 

Ўз уйимизда ўйнадик ва 2 очко йўқотдик. Босим уюштиришдаги сусткашликдан норози бўлганим учун тактик схемани ўзгартирдим. 4-3-3 тактикасида яхшироқ ҳаракат қилдик. Ўзгаришлар ўйинга ижобий таъсир қилди. Ўзгаришларга сабаблардан яна бири, жамоа бир соатдан кейин чарчади. Ўйин динамикасини ўзгартириш учун баъзи янги нарсаларни топиш керак эди. 

Хавотирланмасдан, хотиржам бўлишимиз керак. Баҳсни ёмон ўтказмадик. Гол уриш учун 3-4та имконият бор эди. Худди шу руҳда давом этишимиз зарур. Бу баҳс дербига таъсир қилмайди. «Атлетико»га қарши ажойиб ўйин ўтказишимиз керак», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар