02.03.2021 18:09
979
«Лацио» — «Торино» баҳси меҳмон жамоада коронавирус авж олгани учун ўтказилмайдиган бўлди

Италия А Сериясининг 25-туридан ўрин олган «Лацио» — «Торино» ўйини меҳмон жамоа аъзолари орасида коронавирус авж олгани учун ўзказилмайди. 

23 февраль куни Турин клуби матбуот хизмати жамоанинг 3 футбоолчисида коронавирус аниқлангани учун машғулотлар тўхтатилишини эълон қилганди.

Турин ҳукумати жамоага Римга учишни тақиқлади. Қайд этилишича, «Торино» ўйинни кейинга қолдиришни сўрай олмайди, чунки бунинг учун камида 10 ўйинчи коронавирусга чалиниши керак. А Серия баҳсни қолдиргани йўқ, шу сабали «Лацио» расмиятчилик учун ўйинга келади, деб ёзади Football Italia.

Маълумот учун, «Лацио» — «Торино» беллашуви бугун, 2 март куни бўлиб ўтиши керак эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар