02.03.2021 20:28
1371
Теглар
Кавани «МЮ» машғулотларига қайтди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани жароҳатидан тикланиб яна сафга қайтди.

Эдинсон 2 март, сешанба кунидан жамоа билан тўлақонли машғулотлар ўтказмоқда. 34 ёшли форвард 3 март, чоршанба куни АПЛ 27-тури доирасидаги «Кристал Пэлас»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.

«Кавани машғулотларимизга қўшилди. У тикланишга улгурди, шу боис ҳам Лондондаги ўйинга боради ва жамоамиз қайдномасидан жой олади», - дея «МЮ» бош мураббийи Сульшернинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports. 

Эслатиб ўтамиз, оёқ мушакларидан жароҳат олган уругвайлик форвард сўнгги тўрт ўйинда «Манчестер Юнайтед»га ёрдам бера олмаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар