02.03.2021 13:20
3044
Теглар
«Аталанта»нинг бразилиялик ҳимоячиси Италия миллий жамоасига чақирилади

«Аталанта» ҳимоячиси Рафаэл Толой Италия миллий жамоасига чақирилади, деб хабар беради Sky Sport Italia. Футболчида Бразилия ва Италия паспортлари бор. 

30 ёшли ҳимоячи Бразилияда туғилган ва U-20 жамоасида 19та ўйин ўтказган. 

Толой бу мавсумда «Аталанта» сафида 30та баҳсда майдонга тушиб, 2та гол урди. У Бергамо клубида 2015 йилдан бери ҳаракат қилади. Шунингдек, ҳимоячи фаолияти давомида «Рома», «Сан Паулу» ва «Гояс» жамоаларида ҳам ўйнаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар