01.03.2021 10:25
5051
Зидан «Реал Сосьедад»га қарши баҳс ва жароҳатдан тикланган футболчилар ҳақида гапирди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Сосьедад» – ажойиб натижалар кўрсатадиган ва қандай ўйнашни биладиган жамоа. Майдонга чиқиб, қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Жамоам яхши ўйнамоқда. Йигитларда ўзларига бўлган ишонч тикланди. 

Бензема ва Азар тузалишди, аммо ҳали тайёр эмаслар. Улар қайтадиган санани аниқ айта олмайман. Келажагимиз борасида ижобий муносабатдаман. Жароҳат олган футболчилар тикланишмоқда. Энг муҳими, ўйинчилар бир мақсад йўлида бирлашишган. Улар барча совринларни ютишганига қарамай, олдинга интилишда давом этишмоқда», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар