«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 25-тури доирасидаги «Реал Сосьедад»га қарши ўйин олдидан жамоадаги вазият ҳақида гапирди.
«Реал» энг оғир дамда ҳам ғалаба қозонишга ўрганган. Биз мавсум давомида қийинчиликларга дуч келишимизни билардик. Олдинда ҳали ўйинлар кўп. Ортга назар ташлашдан маъно йўқ. Бор эътиборимиз фақат навбатдаги ўйинга қаратилган.
Ҳозирда жуда кўп футболчиларимиз тикланиш жараёнини ўтказишмоқда. Мен учун энг муҳими – футболчиларнинг содиқлиги ва ғалабага ташналигидир. Аввал қўлга киритган совринларимизга қарамай, ўйинчилар навбатдаги учрашувларни интиқлик билан кутишмоқда», - дея Зиданнинг сўзларини келтирмоқда Marca.
Маълумот учун, «Реал» — «Реал Сосьедад» учрашуви бугун, 1 март душанба куни Мадриддаги «Альфредо ди Стефано» стадионида ўтказилади. Ўйин бошланиш вақти -01:00.