01.03.2021 08:25
1462
«Шальке» мавсумда тўртинчи бор бош мураббийини истеъфога чиқарди

«Шальке» Бундеслиганинг сўнгги икки турида «Боруссия» Д (0:4) ва «Штутгарт»дан (1:5) учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятлардан сўнг бош мураббий Кристиан Гросс, унинг ёрдамчиси Райнер Видмайер, спорт директори Йоҳен Шнайдер, менежер Саша Ритер ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Вернер Лойтҳардни ишдан бўшатди.

Шу тариқа Гельзенкирхен клуби ушбу мавсумда тўртинчи бор мураббийини истеъфога чиқарди. Гросс 2020 йил декабридан бери ишлаётган ва жамоа унинг қўл остида 1 ғалаба, 2 дуранг, 8 мағлубият қайд этганди. Раҳбарият бунгача Дэвид Вагнер, Мануэль Баум ва Ҳуб Стевенсни ишдан бўшатган эди.

«Шальке» 23-турдан сўнг 9 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар