01.03.2021 22:21
2482
Ислом Тўхтахўжаев «Қизилқум» билан шартнома имзолади

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев янги мавсумда «Қизилқум» шарафини ҳимоя қилади. 

«Ислом Тўхтахўжаев «Қизилқум»да 20-рақам остида тўп тепади. Умид қиламизки, тажрибали ҳимоячи жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади. «Қизилқум»га хуш келибсан, Ислом!», - дейилади Навоий клуби матбуот хизмати хабарида.

Ислом фаолияти давомида «Нефтчи», «Локомотив» Хитойнинг «Шэньян Урбан» клубларида тўп тепган. У Суперлигада жами 251 ўйинда майдонга тушган ва 21та гол уришга эришган.

Маълумот учун, 31 ёшли марказий ҳимоячи миллий жамоада 71 та учрашувда майдонга тушиб, 2 бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар