28.02.2021 09:20
2633
Пике: «Барса» билан фахрланаман. Жамоа ҳали тириклигини кўрсатди»

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган «Севилья»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Сўнгги интервьюда оғриқли лаҳзалар бўлганди. Жамоа билан фахрланаман. Кучли зарбалардан сўнг тура олдик. 

Жамоа тириклигини намойиш этди. Чоршанба куни жанг қиламиз («Севилья» билан Испания Кубоги яримфинали жавоб ўйини назарда тутилмоқда. Биринчи ўйинда «Барса» 0:2 ҳисобида ютқазган). Агар биз ушбу ўйинни ўз томонимизга оғдира олсак, бутун мавсум ўзгаради», – дея Пикенинг сўзларини келтиради АS.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар