28.02.2021 10:42
1188
Педри камида 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади

«Барселона» яримҳимоячиси Педри Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган «Севилья»га (2:0) қарши баҳсда жароҳат олди. 

Ўйиндан кейинги тиббий кўрикда 18 ёшли футболчининг чап оёқ мушаклари шикастлангани маълум бўлди. 

Diario Sport журналисти Хави Мигелнинг ёзишича, Педри 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади. Шу тариқа у Испания Кубоги яримфинали доирасида «Севилья»га қарши жавоб баҳси, ЕЧЛ 1/8 финалида «ПСЖ» билан ўйинда майдонга туша олмайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар