28.02.2021 10:43
5974
Куман «Севилья»га қарши ўйин ва Гризманнинг захирада қолиши ҳақида гапирди

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Ла Лиганинг 25-туридан ўрин олган «Севилья» (2:0) билан баҳсдан сўнг ўз фикрлари блан ўртоқлашди. 

«Рақибга босим ўтказишга ҳаракат қилдик. Хавфли тактикадан фойдаландик. Тўпсиз вазиятларда босим уюштирдик. Бу асосий калит бўлиб хизмат қилди. 

Жамоамдан жуда фахрланаман, айниқcа, жисмоний жиҳатдан. «Севилья» жуда кучли жамоага эга, аммо биз хотиржам ҳаракат қилдик. 

Албатта, кубок баҳсида ҳам  («Севилья»га қарши. Дастлабки ўйинда «Барса» 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган) ғалаба қозонишга ишонамиз. Бугун жароҳаларга қарамай, ўйинни сақлаб қолдик. Аммо чоршанбада яна бир баҳс. Яхши ўйнасак, имконият бўлади. 

«Барса» ҳар бир беллашувда ғалаба қозониши шарт. Бугунги 3 очко муҳим, лекин чоршанба кунги ўйин – яна бир имконият. Барча турнирларда курашни давом эттиришга ҳаракат қилишимиз керак.

Гризманнинг захирада қолиши? Бу унга жазо эмас. Шунчаки тактикани ўзгартиришга қарор қилдик, шу сабабли Дембелени орқароқдан ўйнатдик. Леонинг ёнида бизга Гризманндан кўра тезроқ футболчи керак эди», –дея Куманнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар