27.02.2021 20:32
3461
РПЛ. «Зенит» «Ростов» билан ўйинда сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, Соудан дебют ўйинда дубль 

Россия Премьер-лигаси 20-тури доирасида «Зенит» ўз майдонида «Ростов» билан ўйинда очко йўқотди.

Қизиқарли кечган учрашувда ўз дебютини нишонлаган Али Соу 44-дақиқада ростовликларни ҳисобда олдинга чиқарди. Аммо 56-дақиқада Осипенко қизил карточка олиб, меҳмонларни қийин аҳволга тушириб қўйди. Натижада 73-дақиқада автогол ва 77-дақиқада Кузяев гол уриб «Зенит»ни ҳисобда олдинга чиқарди – 2:1.

Аммо 90-дақиқада яна ўша Али Соу питерликлар дарвозасини ишғол этиб, Валерий Карпин жамоасига дуранг натижа келтирди – 2:2.

Натижада «Зенит» 42 очко билан 1-ўринда қолган бўлса, «Ростов» 33 очко билан 5-поғонада қолди.

РПЛ. 20-тур
Зенит – Ростов 2:2
Голлар
: 0:1 – 44 Соу, 1:1 – 73, автогол Поярков, 2:1 – 77 Кузяев, 2:2 – 90 Соу.
Зенит – Кержаков (Лунев, 52), Ракицкий, Караваев, Ловрен, Дуглас Сантос, Барриос, Кузяев (Сутормин, 82), Оздоев, Вендел, Дзюба, Азмун (Ерохин, 81).
Ростов – Песьяков, Осипенко, Козлов, Поярков, Хажикадунич, Махатадзе (Павловец, 60), Глебов, Норманн (Гигович, 67), Альмквист (Байрамян, 68), Полоз (Тугарев, 68), Соу.
Четлатиш: Осипенко (56).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар