27.02.2021 20:56
4373
Рашид Раҳимов: «Ўрунов бугун жамоа эмас, кўпроқ ўзи учун ўйнаган бўлса-да, бу нормал ҳолат»

«Уфа» бош мураббийи Рашид Раҳимов «Химки»дан учралган мағлубиятдан (1:2) кейин «Спартак»дан ижарага олинган Остон Ўрунов ҳақида фикр билдирди.

– Остон Ўрунов нега асосий таркибда эмас, захирадан майдонга тушди?

– Остон – индивидуал жиҳатдан кучли ўйинчи. Ҳали у жамоамиз ўйинига мослаша олганича йўқ, биз нима қилаётганимизни унчалик тушунмаяпти. Бугун у жуда кўп вазиятларда жамоа учун эмас, кўпроқ ўзи учун ўйнади. Бу жамоага энди қўшилган футболчи учун нормал ҳолат.

Ўрунов билан гаплашиб оламан. Остон 90 дақиқа давомида ўзига белгиланган вазифани яхши бажара олса, табиийки у майдонга тушишда давом этади», - дейди «Уфа»нинг тожикистонлик бош мураббийи Рашид Раҳимов.

Маълумот учун, «Уфа» РПЛда 13 очко билан турнир жадвалида 16 клуб орасида 15-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар