27.02.2021 08:50
2918
Пирло: «Чемпионлар Лигасида тўп А Сериядагидан кўра 2 баробар тезроқ учади»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло Чемпионлар Лигаси ҳақида фикр билдирди. 

«Чемпионлар Лигасида тўп А Сериядагидан кўра 2 баробар тезроқ учади. Бу турнир сизни бутунлай бошқача футбол ўйнашга мажбур қилади. Буни биламиз. 

Чемпионлар Лигасида ўйнаётганингизда, мослашишингиз керак. Шу жиҳат устида астойдил ишлаймиз», — дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia. 

Эслатиб ўтамиз, Турин клуби ЕЧЛ 1/8 финалининг дастлабки баҳсида сафарда «Порту»га (1:2) мағлуб бўлди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар