27.02.2021 16:27
2865
«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида Про лига дебютантини мағлуб этди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» ва «Янгиер» клублари Тошкентда ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди.

Учрашувда Илҳом Мўминжонов жамоаси Элдор Сакаев шогирдлари устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди. Баҳсда фарғоналиклар легионери Марко Обрадович дублга эришди. 

Ўртоқлик учрашуви. 
27 февраль (шанба)
«Нефтчи» - «Янгиер» - 3:1
Голлар
: Марко Обрадович 2, 32, Сардор Абдунабиев 75.
«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Дарко Станоевич, Шавкат Муллажонов, Сайдулло Раҳматов, Акмал Шораҳмедов, Аъзам Алиев, Шерзод Каримов, Собид Синдаров, Улуғбек Хошимов, Рўзиев, Марко Обрадович.
Захира таркиби: Шуҳратилло Раҳмонов, Машҳур Муҳаммаджонов, Шодиёр Ҳожиматов, Дарко Станоевич, Тоҳир Шамсиддинов, Умар Адҳамзода, Худойшукур Сатторов, Абдуллоҳ Олимов, Абдулазиз Юсупов, Сардор Абдунабиев, Абдуллаев, Отабек Зокиров.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар