25.02.2021 09:18
3702
Зидан: «Муҳим ғалаба. «Аталанта»нинг камчиликда қолгани бизга боғлиқ эмас»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган «Аталанта»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Қийин ўйин бўлди, аммо якунда натижа ижобий. Гол урдик, аммо олдинда жавоб ўйини бор ва унда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. 

Бизни жисмонан жуда кучли жамоа қарши олди. Улар ҳимояда ишончли ўйнашди. Биз ҳам ҳимояда яхши ҳаракат қилдик ва гол ўтказиб юбормадик. Энг яхши ўйинимиз эмасди, лекин асосийси – ғалаба. 

Иско анча вақтдан бери майдонда бунчалик кўп вақт ўтказмаганди ва бугун у ўзига тегишли бўлмаган позицияда жуда яхши ўйнади. Унинг жамоага нималар беришга қодирлигини биламиз.

Четлатиш ҳаддан ташқари оғир жазо бўлди? Билмайман. «Аталанта» 10 киши бўлиб қолгач, бўш ҳудуд топиш қийинлашди. Рақибнинг камчиликда қолгани бизга боғлиқ эмас», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар