25.02.2021 15:10
6837
Темур Кападзе Про лиганинг Суперлига йўлланмаси учун асосий даъвогарларини айтди

Яқинда ташкил этилиб, Про лига баҳсларида иштирок этиши аниқ бўлган Тошкентнинг «Олимпик» жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Про лигада Суперлига йўлланмаси учун қайси клублар кураш олиб бориши ҳақида гапирди.

«Про лигада «Олимпик»дан ташқари, яна бир қатор клублар Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Жумладан, «Бухоро», «Динамо» ва «Нефтчи» клублари асосий даъвогар саналишади. Бу клубларнинг ўз таркибларига қандай мураббий ва футболчиларни таклиф этаётганидан жамоанинг асосий мақсади билиниб турибди. Қолаверса, ушбу уч жамоа ҳам Суперлиганинг доимий иштирокчиси бўлиб келган катта тарихга эга бўлган жамоалардир. Қолаверса, «Шўртан», «Истиқлол», «Оқтепа», «Хоразм»,  «Орол» сингари бу лигани «об-ҳавоси»ни яхши биладиган клублар ҳам бор. Шундай экан, янги мавсумда юқори ўринлар учун кураш қизғин кечиши аниқ», - дейди Темур Кападзе «Орият Доно» радиосининг «Футбол-плюс» ток-шоусида.

Эслатиб ўтамиз, Кападзе бошқарувидаги «Олимпик» жамоаси дастлабки назорат ўйинида «Нефтчи» устидан йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар