25.02.2021 16:05
2398
Теглар
«Нефтчи» Марко Обрадович билан шартнома имзолади

Тошкентда янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» жамоаси кўрикка таклиф этилган футболчилар билан шартнома имзолашда давом этмоқда, дея ёзади клуб матбуот хизмати.

«Жамоа кўригида бўлиб турган ва мураббийлар штабида илиқ таассурот уйғотган сербиялик тажрибали ҳужумчи Марко Обрадович бугун «Нефтчи» билан ўзаро келишувга эришди. Унга кўра, футболчи жорий мавсум охиригача «Нефтчи» жамоаси шарафини ҳимоя қилади», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Обрадовичдан ташқари клуб сафида сербиялик бир хил исм-шарифга эга яна икки футболчи - ҳимоячи Дарко Станоевич ва яримҳимоячи Дарко Станоевич кўрикда иштирок этмоқда. Яна бир легионер Неманья Обрадович эса кўрикдан сўнг жамоа машғулотини тарк этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар