25.02.2021 11:53
6576
Гвардиола Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар сони бўйича Моуриньога етиб олди. Олдинда 3 мураббий бор

«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки ўйинда меҳмонда «Боруссия» Мёнхенгладбахни (2:0) мағлуб этди. 

«Шаҳарликлар» бош мураббийи Пеп Гвардиола ушбу турнирдаги ғалабаларини 81тага етказиб, 4-ўриндаги Жозе Моуриньога етиб олди. 

Бу борада рекордчи сэр Алекс Фергюсон саналади — 102 ғалаба. Шунингдек, топ-3дан Карло Анчелотти (89) ва Арсен Венгер (86) ўрин олишган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар