25.02.2021 09:21
4693
Гасперини: «Қизил карточка ҳақида гапирсам, УЕФА мени 2 ойга дисквалификация қилади»

«Афсуски, ўйинни ўзимиз хоҳлаган тарзда ўтказа олмадик. Омад кулиб боқмади. VAR қизил карточканинг олдини олиши мумкин эди. Аммо бундай ҳолатлар давом этмоқда. Тушунмаяпман. Бошқа ҳеч нарса демайман. Чунки ичимдагиларни айтсам, УEФА мени 2 ойга дисквалификация қилади.

10 футболчи билан бошқача ўйин бўлди. Ҳимояланишимиз керак эди ва бу борада яхши ишладик. Энди Мадридда фақат ғалаба қозонишимиз керак. Бизда бошқа имконият қолмади», – дея Гасперинининг сўзларини келтиради Маrca. 

Эслатиб ўтамиз, баҳснинг 17-дақиқасида беллашув бош ҳаками Тобиас Штиллер «Аталанта» яримҳимоячиси Ремо Фройлерга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Фройлер бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган мадридликлар ҳимоячиси Ферлан Мендини жарима майдончасига кираверишда тўхтатиб қолганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар