24.02.2021 09:15
3348
Зидан: «Реал» босимни ёқтиради. Йўқотишлар ҳақида ўйлашга ҳожат йўқ»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан EЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Йўқотишлардан хафамиз, бизда жароҳатланган жуда кўп футболчи бор. Аммо бўлажак баҳсга яхши тайёрландик.

Гасперини «Аталанта»да жуда яхши ишлаяпти. У мураббий сифатида менга жуда ёқади. «Ювентус»да ўйнаганимда, у ёшлар жамоамизнинг мураббийи бўлган. 

Рақиб жуда яхши ҳужумлар қилади ва жисмонан кучли. Мослашишимиз зарур бўлади, лекин ўз услубимизда ўйнашимиз керак. Бизни ажойиб баҳс кутиб турибди.

«Реал» босимни ҳис қилишни яхши кўради. Бу – футбол. Йўқотишлар, «Бернабеу»да ўйнамаётганимиз ҳақида ўйлашнинг ҳожати йўқ. Ўзимизга эътибор қаратишимиз керак. Бизда яхши жамоа билан беллашув бор ва унда ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак. 

Албатта, финалга чиқишни орзу қиламиз, аммо ҳозир фақат «Аталанта» билан ўйин ҳақида ўйлаймиз. Сўнгги вақтларда кўрсатган ўйинимизни давом эттирмоқчимиз», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар