24.02.2021 15:49
9648
Остон Ўрунов «Уфа»да ўзига янги рақам танлади

«Спартак» клубидаги ярим йиллик фаолиятидан кейин яна «Уфа» клубига қайтган Остон Ўруновнинг бошқирдистонликлар сафида қайси рақамда тўп суриши маълум бўлди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, ўзбекистонлик футболчига 10-рақамли футболка топширилган. Ўрунов 2020 йилги мавсумда «Уфа» сафида 6-рақам остида тўп сурганди, аммо ҳозирда ушбу рақам бошқа футболчига тегишли экани сабабли Остон 10-рақамни танлаган.

Маълумот учун, ҳуқуқий жиҳатдан «Спартак» клубига тегишли бўлган Остон Ўрунов ярим мавсумга «Уфа»га ижарага берилди. 

Аввалроқ, «Уфа» Ўрунов трансфери учун «Спартак»ка 1 миллион евро таклиф қилгани, Москва жамоаси эса 3 миллион евро сўрагани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар