24.02.2021 09:09
5565
Левандовски Чемпионлар Лигаси тарихидаги тўпурарлар рўйхатида Раулни ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилди

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Лацио»га (4:1) қарши баҳсда тўп киритди.

Gracenote'нинг маълумотига кўра, польшалик футболчи турнирдаги голларини 72тага етказди. У Чемпионлар Лигаси тарихидаги тўпурарлар рўйхатида «Реал» ва «Шальке» клубларининг собиқ форварди Раулни (71) ортда қолдириб, 3-ўринга чиқиб олди.  

Бу кўрсаткич бўйича етакчи «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдудир – 134. Иккинчи ўринни «Барселона» сардори Лионель Мессига эгаллаб турибди – 119.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар