24.02.2021 10:36
2145
Киммих ЕЧЛда дастлабки 50та ўйиндаги ғалабалар сони бўйича рекордни янгилади

«Бавария» яримимоячиси Йозуа Киммих Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Лацио»га (4:1) қарши баҳсда майдонга тушди.

Opta'нинг маълумотига кўра, 26 ёшли немис турнирдаги 50-ўйинини ўтказиб, 38-ғалабасига эришди ва рекордни янгилади.

Бунгача Чемпионлар Лигасидаги дастлабки 50та баҳсда энг кўп ғалаба қозонган футболчилар Киммихнинг жамоадоши Томас Мюллер ва «Реал» яримҳимоячиси Каземиро эди – 36.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар