23.02.2021 17:20
4685
Темур Кападзе: «Олимпик» билан Суперлигага чиқишга ҳаракат қиламиз»

Яқинда ташкил этилиб, Про лига баҳсларида иштирок этиши аниқ бўлган Тошкентнинг «Олимпик» жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе клуб Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб боришини маълум қилди.

«Клубимиз олдидаги муайян вазифа Суперлигага чиқиш бўлмаса-да, ўзимиз Суперлигага чиқишга ҳаракат қиламиз. Чиқа олмасак, бунинг ваҳимали жойи йўқ. Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти ҳам клуб Суперлигага чиқа олса бу жуда яхши натижа бўлишини айтган. Аммо улар бу вазифани қўймаган тақдирда ҳам мен ва шогирдларим ўзимизда ўсиш бўлиши учун ҳам Про лигада Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб борган бўлардик. Биринчи ўртоқлик ўйинимизда таркиби Суперлига ўйинчиларидан иборат бўлган «Нефтчи»ни мағлуб эта олдик. Шундай экан, янги мавсумда футболчиларни Олимпия жамоаси учун муносиб тайёрлаш билан бирга юқори ўринлар учун ҳам кураш олиб борамиз», - дейди Темур Кападзе «Орият Доно» радиосининг «Футбол-плюс» ток-шоусида..

Эслатиб ўтамиз, Кападзе бошқарувидаги «Олимпик» жамоаси дастлабки назорат ўйинида «Нефтчи» устидан йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар