22.02.2021 23:08
2980
Ван Бастен: «Ҳоланд Левандовскидан кучлироқ»

Нидерландия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Марко ван Бастен «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскини «Боруссия» Д форварди Эрлинг Ҳоланд билан таққослади. 

«Ҳоланд — янги Левандовски? Ўйлашимча, у биз тасаввур қилгандан кўра кўпроқ ютуқларга эришиши мумкин. У ҳатто Робертдан ҳам яхшироқ. 

У — жуда ақлли ўйинчи. Яхши техникага эга ва гол уришни билади. Шу билан бирга у пас ўйнай олади, чиройли комбинацияларда қатнашади. У ўзига хос йигит», — дея ван Бастеннинг сўзларини келтиради Sport1.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар