22.02.2021 17:06
14884
«Реал» Мбаппе ва Ҳоландни трансфер қилган тақдирда қанча маблағ сарфлаши маълум қилинди

«Реал» клубининг «ПСЖ» форварди Килиан Мбаппе ва «Боруссия» голеадори Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олиш учун қанча маблағ сарфлашига тўғри келиши маълум бўлди.

AS нашри хабарига кўра, Мадрид клуби ушбу икки ёш юлдузни ўз сафига қўшиб олиш учун жами 825 миллион евро харажат қилишига тўғри келади. Томонлар 6 йиллик шартнома имзолаган тақдирда клубга шунча пул маблағ зарур.

Қайд этилишича, Мбаппе ва Ҳоланднинг трансфери «Реал»га 300 миллион еврога тушади. «Қироллик клуби» 6 йиллик шартномага кўра франциялик ҳужумчига 432 миллион евро, норвегиялик форвардга 120 миллион евро маош тўлаши лозим.

Аввалроқ, Мбаппе Франция чемпионатидан «Реал»га ўтишни истаётгани айтилган бўлса, Ҳоланд ҳам Дортмундни тарк этиб, кейинги мавсумда топ-клубга ўтмоқчи эканлиги хабар қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, Париж клуби Килианни 200 миллион евродан кам нархга сотмаслиги айтилган бўлса, Эрлингнинг «Боруссия» билан амалдаги шартномасига кўра, 20 ёшли голеадорни ёзда 75 миллион еврога сотиб олиш функцияси фаоллашади.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсумда «ПСЖ» сафида 30 ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 9та ассистга муаллифлик қилган. Ҳоланд эса дортмундликлар сафида 25 баҳсда 27та гол ва 7та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар