22.02.2021 15:47
5214
Пиоли «Интер»дан учралган мағлубият ва Ибраҳимовичнинг захирага олингани сабабини айтди

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия 23-тури доирасида «Интер»дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубият ва Ибраҳимовичнинг майдонни эрта тарк этгани ҳақида гапирди.

«Рақибнинг биринчи голи биз учун оғир зарба бўлди. Танаффусгача кўпроқ ҳаракат қилиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак эди. Иккинчи бўлимда эса гол уришга муносиб эдик. Аммо етарли даражада агрессив бўла олмадик. Сабаби рақибга бўш ҳудудлар бериб қўйишдан чўчидик. Улар иккинчи бўлимда ўз даражаларини кўрсатишди. Бу рақибдан тўпни олиб қўйиш осон эмас. Улар тўпга яхши эгалик қилишади. Бизнинг кучимиз эса – барқарорликда. Ўз кучимизга ишониб, ҳаракат қилишда давом этамиз. Тан олишимиз керак, бир йил аввал ёки уч ой олдин биз ҳозирги ўрнимизда бўлишдан хурсанд бўлардик.

Ибраҳимович нега захирага олинди? Златаннинг оёқ томирлари тортишиб қолди, шу сабаб майдонни эртароқ тарк этди», — дея Пиолининг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, А Серия 23-туридан кейин «Интер» 53 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Милан» пешқадамдан 4 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар