22.02.2021 11:31
7356
Конте: «Интер» асосий рақибларини мағлуб этди. Лекин «Женоа» ва «Парма» билан ўйинлардан хавотирдаман»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Cериянинг 23-тури доирасида «Милан» (3:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб ўйин, юқори даражадаги дерби. Футболчилар чиндан ҳам яхши ҳаракат қилишди. 1,5 йил давомида босиб ўтган йўлимиз билан ривожланмоқдамиз. Шу ўринда Пиоли ва «Милан»ни ҳам эришган натижалари билан табриклайман.

Психология нуқтайи назаридан навбатдаги турлар доирасида «Женоа» ва «Парма» билан ўйинлардан хавотирдаман. Жуда қийин баҳслар бўлади. Чиндан ҳам ўсишга эришганимизни ва турнир сўнгига қадар юқори поғонани эгаллаб туришимиз мумкинлигини исботлашимиз керак. 

Вазифам – футболчиларнинг ўсишига ёрдам бериш. Перишич ва Эриксен ўз ўйинларига қўшганликлари билан фахрланаман. Барелла дарҳол киришиб кетганди. Эриксенга кўпроқ вақт талаб этилди.

Ўзаро ўйинларда асосий рақибларни мағлуб этдик. Бугунги баҳс жиддий ютуқларга эришганимизни кўрсатади», — дея Контенинг сўзларини келтиради DAZN.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар