22.02.2021 13:09
2238
Фернандеш ушбу мавсумда гол+пас тизими бўйича Кейнни ортда қолдириб, АПЛ етакчисига айланиб олди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛнинг 25-тури доирасида «Ньюкасл»га (3:1) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ва ассист ёздириб қўйди.

Opta'нинг маълумотига кўра, португалиялик футболчи Премьер-лиганинг ушбу мавсумида гол+пас тизими бўйича очколарини 25тага етказди (15+10) ва «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейнни (24; 13+11) ортда қолдириб, етакчиликни ўз қўлига олди. 

Шунингдек, Фернандеш «кучли бешлик»да камида 10тадан гол ва ассист муаллифига айланган учинчи футболчига айланди. Аввалроқ бундай натижага Кейн ва «Бавария» форварди Томас Мюллер эришганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар