22.02.2021 18:38
1712
Бензема «Аталанта»га қарши ўйинда майдонга тушмайди

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки учрашуви доирасидаги «Аталанта»га қарши ўйинни ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда AS нашри.

Манбанинг ёзишича, 33 ёшли франциялик ҳужумчи оёқ мушакларидаги жароҳати сабабли Мадрид клубининг душанба кунги машғулотларида иштирок этмаган. Шу боис бош мураббий Зинеддин Зидан Карим Бенземани Италия клубига қарши ўйинда майдонга тушира олмайди.

Бензема жорий мавсум «Реал» сафида жами 28 ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, «Аталанта» — «Реал» баҳси 24 февраль, чоршанба оқшомида Бергамода ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар