21.02.2021 09:03
2516
Теглар
Тухел: «Рақиб дарвозасига 20 метр масофа қолганида сифатли ҳаракатлар етишмади»

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель АПЛнинг 25-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Тўпга эгалик қилдик, аммо рақиб дарвозасига 20 метр масофа қолганида сифатли ҳаракатлар етишмади. Нотўғри қарорлар қабул қилдик. Тўпни жуда қаттиқ ёки кучсиз тепдик. Умуман олганда хавфли ва аниқ ўйнай олмадик.

Канте ажойиб ҳаракат қилди, Ковачич ҳам. Қарши ҳужумларда тезлигимиздан фойдаланишимиз керак, акс ҳолда гол уриш қийин бўлади. 

Ҳадсон-Одоини (яримҳимоячи иккинчи бўлимда майдонга тушиб, 76-дақиқада алмаштирилди) захирага олганим?  Менга унинг фидойилиги, ўйинга муносабати ёқмади. Шунинг учун уни алмаштиришга қарор қилдим.  Биламан, футболчиларга бундай ҳолатда осон эмас. Лекин эртага ҳаммаси ортда қолади. Каллум «Атлетико»га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаш учун барча имкониятларга эга», – дея Тухелнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар