20.02.2021 09:07
6200
Теглар
Зидан «Реал»нинг ушбу мавсумдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг Ла Лига ва Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида гапирди.

«Чемпионатда ҳали 45 очколик ўйинлар бор ва биз бошқа жамоаларга қарамасдан ўз вазифамизни бажаришда давом этамиз. Ўзимизга боғлиқ бўлган ҳолатларга эътибор қаратишимиз керак. 

Кундалиш иш, машғулотлар давом этиши зарур. Ҳар куни завқланишимиз мумкинлиги учун бахтлимиз. Мусобақалар ҳар йили ўтказилади ва биз доим курашни давом эттирамиз.

«Реал»да икки турнир қолди: Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси. Мавсум сўнгигача охирги жонимиз қолгунга қадар курашамиз», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca.

«Қироллик клуби» Ла Лигада 49 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Атлетико»дан 6 очкога ортда қолмоқда. Чемпионлар Лигасида 1/8 финалда «Аталанта» билан ўйин кутиб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар