20.02.2021 21:03
7517
Остон Ўрунов «Уфа»га қайтди

«Уфа» «Спартак» яримҳимоячиси Остон Ўруновни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча — 19 февраль куни Москва клуби 20 ёшли футболчини РПЛ қайдномасидан чиқарганини эълон қилди. Ўзбекистонлик хавбек «қизил-оқлар» сафида 9та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урганди. 

Ўрунов учун «Уфа» бегона эмас. У 2019/20 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини ушбу жамоада ўтказган,  сўнг «Спартак»ка трансфер қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар