20.02.2021 17:52
6251
Теглар
«Нефтчи» Про лига дебютанти «Олимпик»ка йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Кападзе жамоаси тарихдаги илк норасмий ўйинини ўтказди 

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» жамоаси турнир дебютанти Тошкентнинг «Олимпик» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қизиқарли кечган ушбу баҳс яқинда ташкил этилган «Олимпик» клубининг илк норасмий дебютига айланиб, клуб тарихидаги дастлабки баҳсини йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади.

Ўйинда Темур Кападзе бошқарувидаги «Олимпик» жамоаси Илҳом Мўминжонов мураббийлигидаги жамоа дарвозасига 4та гол киритишди. Фарғона клубининг ягона голи сўнгги дақиқаларда Обрадович томонидан киритилди – 4:1.

«Ўзбекистон Олимпия жамоаси манфаати йўлида тузилган мазкур жамоани Темур Кападзе, ўз клубларининг захира ўриндиғида ўтирган футболчиларни йиғиш орқали шакллантиряпти. Бундан асосий мақсад ўйинчиларга лигада ўйнаш имкониятини бериш. 2001 ва 2002 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат клубимиз рақиб дарвозасига 4та гол уриб, битта ўтказиб юборди», - дейилади «Олимпик» клуби матбуот хизмати хабарида.

Қизиғи, ушбу баҳс «Нефтчи» клубининг телеграм канали орқали онлайн-трансляция қилиб борилаётган бир пайтда, «Олимпик» жамоаси иккинчи бўлимда ҳисобни йирик – 4:0га етказгач, клуб онлайн репортажни тўхтатиб қўйиб, бу ўйин ҳақида бошқа маълумот бермади:

«Бугунги учрашувдан олиб борилаётган репортажда техник носозлик туфайли узилиш юзага келди. Ўйин жараёнининг тўлиқ тафсилотлари ҳақида навбатдаги хабарларимизда маълумот берамиз» - дея ўйиннинг қандай якунлангани ҳақида ёзилмади Фарғона клуби. 

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент
«Нефтчи» - «Олимпик» - 1:4
Голлар
: Марко Обрадович - Aлишер Одилов, Отабек Жўрақўзиев, Бекзод Шамсиев, Муҳаммадқодир Раҳимберганов пенальтидан.
«Нефтчи»: Aкбар Тўраев, Шавкат Муллажонов, Дарко Станоевич, Aкмал Шораҳмедов, Сайдулло Раҳматов, Aъзам Aлиев, Aбдуллоҳ Олимов, Собит Синдаров, Шерзод Каримов, Отабек Зокиров, Улуғбек Ҳошимов.
Захирадан майдонган тушганлар: Шуҳратилло Раҳмонов, Иззатилла Aбдуллаев, Дарко Станоевич (кичик), Сарвар Солиев, Умар Aдҳамзода, Худойшукур Сатторов, Марко Обрадович.
«Олимпик»: Шукрон Йўлдошев, Элдор Бегимов, Бекзод Шамсиев, Жалол Содиқов, Саидазамат Мирсаидов, Aбдурауф Бўриев, Фаррухбек Мухторов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Темур Мамасидиқов, Отабек Жўрақўзиев, Aлишер Одилов.
Захирадан майдонган тушганлар: Владимир Назаров, Диёр Ортиқбойев, Ҳамид Рустамхонов, Достон Турсунов, Озод Қаҳҳоров, Жавоҳир Aбдуалимов, Aзамат Ҳалилов, Муҳаммадқодир Рахимберганов, Валижон Ғуломжонов.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар