20.02.2021 22:16
4048
Ла Лига. «Атлетико» Мадридда «Леванте»га мағлуб бўлди

Испания Ла Лигаси 24-тури доирасида «Атлетико» ўз майдонида кутилмаганда «Леванте»га мағлуб бўлди.

Учрашувнинг 30-дақиқасида Моралес ҳисобни очган бўлса, де Фрутос 90+6-дақиқада қарши ҳужумдан мезбонларнинг бўш қолган дарвозасини нишонга олиб тур сенсациясини қайд этди – 0:2.

Бу мағлубиятдан кейин «Атлетико» 23 ўйиндан кейин 55 очко билан 1-ўринда қолган бўлса, «Леванте» 31 очко билан 8-ўринга кўтарилди.

Ла Лига. 24-тур
Атлетико – Леванте 0:2
Гол
: 0:1 – 30 Моралес, Хорхе де Фрутос 90+6.
Атлетико – Облак, Фелипе, Хименес (Лемар, 54), Эрмосо, Лоди, Кондогбиа (Торрейра, 61), Льоренте, Корреа (Рикард Санчес, 61), Коке (Дембеле, 74), Жоау Феликс, Суарес.
Леванте – Карденас, Робер, Дуарте, Тоньо (Клерк, 71), Коке (Сон, 71), Рочина (Де Фрутос, 62), Барди, Мальса, Везу, Леон (Дани Гомес, 62), Моралес (Вукчевич, 80).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар