19.02.2021 21:28
3023
«Уфа» бош директори: «Ўрунов учун 1 миллион евро таклиф қилдик. «Спартак» 3 миллион сўрамоқда»

«Уфа» бош директори Ринат Шайбеков Остон Ўрунов трансфери масаласида «Спартак» билан кечаётган музокаралар ҳақида гапирди.

«Фикримча, Ўрунов уларга керак эмас. «Спартак» Остонни Россия Премьер-лигаси учун топширилган рўйхатидан ўчиргани заҳоти биз уларга таклиф жўнатиб, ярим йилга ижарага беришни сўрадик. Унинг ойлик маошларини тўлашни бўйнимизга олишимизни айтдик. 

Бунгача ҳам Ўруновни «Уфа» қанчага сотган бўлса, шунча нархни бериб қайта сотиб олишга тайёрлигимизни билдиргандик. 1 миллион евро таклиф ҳам қилгандик, аммо улар уч баробар кўп – 3 миллион евро сўрашди», - дейди Шайбеков. 

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йилнинг ёзида «Уфа»дан «Спартак»ка 1,8 миллион евро эвазига трансфер қилингани хабар қилинганди. Ўзбекистонлик 20 ёшли яримҳимоячи москваликлар сафида Премьер-лигада 8 ўйинда майдонга тушиб, самарадорлик кўрсатмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар