19.02.2021 15:06
11243
«Спартак» Остон Ўруновни РПЛ ўйинлари қайдномасидан чиқарди

Москванинг «Спартак» клуби яримҳимоячиси Остон Ўрунов яқин орада жамоани тарк этиши мумкин.

Россия Премьер-лигаси расмий сайтида эълон қилинишича, Москва клуби Остон Ўруновни РПЛ ўйинлари учун топширилган рўйхатдан ўчирган.

«Спартак» клубининг жамоатчилик билан алоқалар департаменти директори Антон Фетисовнинг айтишича, Ўруновнинг рўйхатдан ўчирилиши мураббийлар қарори билан боғлиқ.

«Ўрунов спорт тамойили ва мураббийлар штабининг қарорига кўра, чемпионат баҳслари учун рўйхатдан ўчирилди», - дейди Фетисов.

Маълумот учун, 20 ёшли ўзбекистонлик яримҳимоячи мавсумнинг биринчи қисмида «Спартак» сафида Премьер-лига ўйинларида 8та ўйинда майдонга тушиб, самарадорлик кўрсатмаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар