19.02.2021 17:56
11724
Остон Ўруновнинг собиқ клуби «Спартак»ка таклиф билан чиқди

«Спартак» клуби Остон Ўруновни РПЛ учун топширилган таркибдан ўчиргач, ўзбекистонлик футболчининг Москва клубини тарк этиши ойдинлашмоқда.

«Р-Спорт»нинг хабар беришича, «Спартак» Ўруновни рўйхатдан чиқаргач, Россия Премьер-лигасининг «Уфа» клуби 20 ёшли яримҳимоячини ижарага олиш масаласида таклиф билан чиққан. Тожикистонлик мутахассис Рашид Раҳимов бошқарувидаги клуб иккинчи давра олдидан собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

«Ўруновни ижарага олиш масаласида, Москва клубига бугун хат жўнатдик. Биз унинг маошини тўлаб, мавсум якунига қадар ижарага олишга тайёрмиз», - дейди «Уфа» бош директори Ринат Шайбеков.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йилнинг ёзида «Уфа»дан «Спартак»ка 1,8 миллион евро эвазига трансфер қилингани хабар қилинганди. Остон москваликлар сафида Премьер-лигада 8 ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар