18.02.2021 16:40
28010
Теглар
«ПСЖ» Мбаппени қанчага сотмоқчи экани маълум бўлди

«ПСЖ» клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппега харидор бўлаётган клублар сўралган трансфер пули тўланмагунча уни бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас.

Le Parisien’нинг ёзишича, «ПСЖ» амалдаги шартномаси 2022 йилда якунланадиган 22 ёшли франциялик форварднинг йиллик маошини 30 миллион еврога етказиб, келишувни узайтиришни мақсад қилган. Қайд этилишича, Париж клуби Килианни 200 миллион евро трансфер пулидан камига қўйиб юбормоқчи эмас. 

Мбаппе 2017 йилда «Монако»дан «ПСЖ» сафига ижара асосида қўшилган бўлиб, томонлар 2018 йилда 145 миллион евро эвазига трансферни расмийлаштирган эди.

Маълумот учун, Мбаппе «ПСЖ» сафида жорий мавсумда 29 ўйинда 21та гол ва 5та голли узатмани амалга оширган. 22 ёшли голеадор ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Барса»га қарши ўйинда (4:1) ҳет-трик қайд этганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар