18.02.2021 09:14
4171
Ҳоланд: «Мбаппенинг хет-тригидан илҳомландим»

«Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Севилья»га (3:2) қарши баҳсдан сўнг (3:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Норвегиялик футболчи ушбу баҳсда дублга эришди. 

«Гол уриш жуда зўр. Менга Чемпионлар Лигаси ёқади. 

Мбаппенинг «Барселона» билан ўйиндаги хет-тригидан илҳомландим. Бунинг учун унга раҳмат. У ажойиб голларни урди. Бу менга туртки берди. 

Бизда 3та гол борлиги муҳим. Бу турнирда тўхташнинг иложи йўқ. Уйдаги баҳсда ҳам олдинга бориш керак.

Мени «Реал»да кутишмоқда? Қайсидир жамоа сизни ўз сафига қўшиб олишга уринса, ҳар доим ёқимли», — дея Ҳоланднинг сўзларини келтиради Viaplay Football.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар