17.02.2021 19:28
7340
«Насаф» раҳбари Рўзиқул Бердиевнинг клубни тарк этиши ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

«Насаф» клуби матбуот хизмати Рўзиқул Бердиевнинг жамоани тарк этаётгани ҳақида тарқалган гап-сўзларга муносабат тариқасида Қарши клуби директори Сергей Кучеренконинг муносабатини келтирди.

«Насаф» клуби раҳбарининг келтиришича, Рўзиқул Бердиевнинг жамоа билан бирга эмаслиги сабаби унинг соғлиғи билан боғлиқ.

«Жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев куни кеча футбол фахрийлари ўртасидаги беллашувда иштирок этиб, оёғидан жиддий жароҳат олган. Шу боис бугун эрталаб жамоамиз шифокори Маъруф Бердиев ҳамроҳлигида клуб машинасида Тошкентга кетишди. Рўзиқул Бердиев душанба куни операция қилинади» — дейди Сергей Кучеренко клуб расмий сайтига.

Аввалроқ, Рўзиқул Бердиев клуб раҳбарияти сиёсатини тушунмаётгани, клубдаги молиявий муаммолар ҳақида гапирганди. «Насаф» директори Сергей Кучеренко эса жамоага «Ўзбекнефтгаз» томонидан молиявий ёрдам кўрсатилгани ҳақида гапириб, ҳомийларга миннатдорчилик билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада жамоа яримҳимоячиси Шароф Муҳитдинов «Пахтакор»га ўтган бўлса, ҳужумчи Бобур Абдухолиқов ҳам клубни расман тарк этиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар