16.02.2021 09:43
1513
Вернер: «Гол урганимдан хурсандман. Аммо футбол – жамоавий спорт тури»

«Челси» ҳужумчиси Тимо Вернер АПЛнинг 24-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Германиялик форвард ушбу баҳсда тўп киритди ва яна бир голга ассистентлик қилди.

«Биринчи бўлимда жуда яхши формада эдик ва ажойиб ҳаракат қилдик. Ниҳоят, гол урганимдан хурсандман. Олдинда узоқ йўл бор. Лекин шу руҳда ўйнашда давом этсак, яхши натижага эришамиз.

Ҳужумчи сифатида ҳар доим гол уришни истайман. Ўтган ой қийин бўлди. Тўп кирита олмаганимдан хафа бўлдим. Аммо футбол – жамоавий спорт. Муҳими – ғалаба. Жамоага паслар бериб, гол урганимдан мамнунман.

Фойдалана олмаган вазиятларим кўп бўлди, жамоадошларим мен учун имкониятлар яратиб беришди. Агар шу руҳда ҳаракат қилсам, голлар ҳам ассистлар каби кўпаяди. 

Кучли тўртликка кириш жуда муҳим. Мавсум бошида фаворитлардан бири эдик. Сўнгги икки ойда очколар йўқотдик. «Сити» ва бошқа клублар билан ўртадаги фарқни қисқартириш учун кўп ишлаш керак. Осон бўлмайди, аммо қўша оламиз», – дея Вернернинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар