16.02.2021 09:37
2234
Ислом Тўхтахўжаев: «Асабий ўйин бўлди»

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Иорданияга (2:0) қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Асабий ўйин бўлди, чунки биринчи баҳсдан кейин («Зенит», 0:4) ҳали ўзимизга келиб улгурмагандик. Рақибнинг камчиликда қолгани фойда бўлди. Лекин Иордания ҳам яхши жамоа эканлиги кўринди.

Қийинчиликлар бўлаётганининг сабаби, кўп футболчилар миллий жамоада энди ўйнашмоқда. Албатта, жамоа сардори сифатида қўлдан келганича ёрдам беряпман. Ёшларга миллий жамоада осон бўлмайди. Ўзимизнинг бошимиздан ҳам ўтган», – дейди Тўхтахўжаев ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар