15.02.2021 07:06
2351
Зидан: «Чемпионлик учун курашда бошқа жамоаларга эътибор бермаймиз»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган «Валенсия»га (2:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жароҳатлар? Тушунмаяпман. Жароҳатланганлар кўп, бундан хавотирдаман. Мураббий сифатида футболчимни йўқотганимда, бу мени ташвишга солади. 

Карвахаль жароҳатини янгилаб олди. Хафа бўлдим, чунки у биз учун жуда муҳим. Жароҳат сабабини тушунтириб беролмайман. Умид қиламанки, бу сафар жиддий эмас.

Соврин учун кураш? Давом этамиз ва бошқаларга қарашни режалаштирмаганмиз. Ҳимояда ўсиш бор, чунки йигитлар қилаётган ишларига ишонишади. Олдинда яна 45 очколик (15 тур) баҳслар бор. Нима бўлишини кўрамиз», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Маrca. 

Маълумот учун, «Реал» 49 очко билан 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Атлетико»дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар