15.02.2021 10:34
2364
Конте: «Дербидан аввал «Милан»ни қувиб ўтганимиз яхши бўлди»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 22-туридан ўрин олган «Лацио»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жадвалнинг юқори қисмида бўлиш мақсадимиз эди. «Лацио» ва Симоне Индзагини табриклайман. Улар кучли, уюшқоқ ва сифатли жамоага эга. Уларнинг кетма-кет 6та ғалабани қўлга киритишгани кўп нарсани англатади. 

Йигитлар учун хурсандман. Аммо бу биз учун якуний эмас, бошланғич нуқтага айланиши керак. Кейинги ўйин – «Милан»га қарши дерби. Ушбу баҳсдан аввал рақибдан юқорига ўтиб олганимиз яхши. Кучли хоҳиш ва катта мақсадларга эга икки жамоа ўртасида ҳаяжонли ўйин бўлади», – дея Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.

«Интер» очколарини 50тага етказиб, пешқадамга айланиб олди. Иккинчи ўриндаги «Милан»да 49 очко бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар