14.02.2021 10:28
1760
«Реал» Каземирони сотмоқчи эмас. Клуб «ПСЖ» таклифини ҳам рад этган

«Реал» яримҳимоячиси Каземиро ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди.

Marca’нинг ёзишича, «қироллик клуби» молиявий қийинчиликларга қарамай, бразилиялик яримҳимоячига қизиқаётган барча клубларга рад жавобни бермоқда. Мадрид жамоаси Каземирони ҳар қандай нарх айтилмасин бошқа жамоага қўйиб юбормайди.

Қайд этилишича, ёзги трансфер ойнасида «Реал» Каземиро бўйича «ПСЖ»дан жуда яхши таклиф олган бўлса-да, у бошқа клубга сотилмаслигини билдирган.

Каземиронинг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар белгиланган. Томонлар кейинги йилда келишувни узайтириши мумкин.

Маълумот учун, 28 ёшли яримҳимоячи Ла Лига жорий мавсумда 19 ўйинда майдонга тушиб, 4та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар